До аукциона осталось:

Тип объекта:
Здание


Подать заявку как физическое лицо
Подать заявку как юридическое лицо

Хазорасп туман, “Янгибозор” қишлоғида жойлашган “Чойхона” биноси СОТИЛАДИ


Диққат! Диққат! Диққат!
Барча нодавлат юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диқатига!

«XORAZM KO’CHMAS MULK SAVDO SERVIS» МЧЖ риэлторлик ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 майдаги 291-сонли ва 2017 йил 19 майдаги 295-сонли қарорлари ижроси юзасидан Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг томонидан берилган тегишли буйруқларга асосан давлат кўчмас мулк объектларининг нархлари босқичма босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

Аукцион савдосига қуйидаги давлат кўчмас мулк объектлари қўйилади.

3. Хоразм вилояти, Хазорасп туман, “Янгибозор” қишлоғида жойлашган “Чойхона” биноси.
Аукционга қўйилган давлат кўчмас мулк объектининг тавсифи:
умумий ер майдони 1259,05 кв.метр шундан қурилиш ости майдони 448,33 кв.метр, қаватлилиги –бир қават.
Бошланғич нархи: 326 928 000 сўм.
Фаолияти сақловчининг номи ва фаолият соҳаси: “Хоразм шакар” АЖ, ишлаб чиқариш.
Аукцион савдоси 2017 йил 22 август куни, соат 11.00 да, Урганч шахар Шерозий кўчаси 12-уйда ўтказилади.
Аукцион савдоси белгиланган санада бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий очиқ аукцион савдолари 2017 йилнинг 5-, 19-сентябрь, 3-, 17- ва 31-октябрь кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтади.
Аукцион савдоси бўлиб ўтган тақдирда аукцион савдоси баённомаси имзолангандан кейин 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.
Аукционда қатнашиш учун талабгорлар давлат кўчмас мулк объектининг бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан “Xorazm ko’chmas mulk savdo servis” МЧЖнинг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим:
АТИБ “Ипотека банк” Тинчлик филиали, Х/Р:20208000804935791001, МФО:00580, ИНН:302101924.
Аукционда қатнашишга буюртманома қабул қилиш хабарнома эълон қилинган санада соат 9.00 дан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган аукцион савдоси ўтказиладиган кундан бир кун олдин соат 18.00 да тамом бўлади.
Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта бўйича қуйидаги хужжатларни илова қилган холда аукционда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
нодавлат юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, аукционда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
очиқ аукцион тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланади.
Савдо ташкилотчисининг:
Номи - «XORAZM KO’CHMAS MULK SAVDO SERVIS» МЧЖ
Почта манзили – Хоразм вилояти Урганч шаҳри Шерозий кўчаси 12-уй.
Алоқа телефони: (0-362) 228-48-46, +99898-190-88-86, Факс: (0-362) 228-48-46.
Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.uy-joy.uz.
Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган хуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 ва Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг (0-362) 223-08-70 рақамли Ишонч телефонларига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!
Савдоларга мархамат қилинг!
Лицензия RR-0054

Регион:


Полезные ссылки