До аукциона осталось:

Тип объекта:
Земельный участок


Подать заявку как физическое лицо
Подать заявку как юридическое лицо

Гурлан тумани "Вазир" қишлоғи "Дехқонобод" махалласи худудида 3 та ер майдонлари сотилади


"Xorazm ko'chmas mulk savdo servis" МЧЖ
Нархлар ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!

Очиқ аукцион савдосига Гурлан туман хокимлигининг 2017 йил 04 Майдаги 1226-сонли қарори хамда Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилояти худудий бошқармасининг 2017 йил 15 Июндаги 40-АС-сонли буйруғига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш хуқуқини реализация қилиш бўйича қуйидаги ер участкаларини савдога қўймоқда.

2. Гурлан тумани "Вазир" қишлоғи "Дехқонобод" махалласи худудида жойлашган хар бирининг юзаси 400.00 м2 бўлган 1, 2, ва 3-рақамли жами 3 (уч) та ер участкалари. Хар бир ер участкаларига бўлган хуқуқнинг бошланғич баҳоси 600 000 сўм.

Аукцион савдоси 2017 йил 28 Июл куни соат 11:00 да Урганч шахар Шерозий кўчаси 12-уйда бўлиб ўтади.
Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати савдо бошланишидан бир кун олдин соат
18.00 да тўхтатилади.
Савдога қўйилган ер участкаси билан Қўшкўпир туман архитектура бўлими вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртмаларни қабул қилиш мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача савдо ташкилотчиси жойлашган манзилда қабул қилинади (13.00 дан
14.00 гача тушлик вақти). Аукцион савдоларида қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган заклат келишувига асосан ер участкасига бўлган хуқуқларни бошланғич бахосининг 100.0 фоиздан кам бўлмаган миқдорда нақд ёки пластик карточка орқали закалат пулини "Xorazm ko'chmas mulk savdo servis" МЧЖ нинг хисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000804935791001, АТИБ Ипотека банк Тинчлик филиали МФО 00580, ИНН 302101924.
Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида олди-сотди шартномасини имзолаш, тўланган закалат миқдори сотиб олиш тўлови миқдорининг 15 фоиздан кам бўлиб қолган тақдирда етишмаган суммани шартнома тузилгунга қадар тўлаб бериш шартлари юклатилади.

Телефон: +998-62-228-4846. Расмий сайтимиз: http://xkmss.uz/ Лицензия RR-0054

Регион:


Полезные ссылки