До аукциона осталось:

Тип объекта:
Здание


Подать заявку как физическое лицо
Подать заявку как юридическое лицо

Урганч шахри, П.Махмуд кўчаси 46-уйда жойлашган ётоқхонанинг ёрдамчи биноси СОТИЛАДИ


Диққат! Диққат! Диққат!
Барча нодавлат юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диқатига!

«XORAZM KO’CHMAS MULK SAVDO SERVIS» МЧЖ риэлторлик ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 295-сонли қарорлари ижроси юзасидан Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг томонидан 2017 йил 5 июлда берилган 51-ТС-сонли буйруғига асосан давлат кўчмас мулк объектини сотиш бўйича очиқ танлов савдосига таклиф этади!

Танлов савдосига қўйилган давлат кўчмас мулк объекти: Хоразм вилояти Урганч шахри, П.Махмуд кўчаси 46-уйда жойлашган ётоқхонанинг ёрдамчи биноси .
Танловга қўйилган давлат кўчмас мулк объектининг тавсифи:
умумий ер майдони 429,39 кв.метр шундан қурилиш ости майдони 305,11 кв.метр, қаватлилиги – бир қават.
Бошланғич нархи: 346 040 000 сўм.
Балансда сақловчининг номи ва фаолият соҳаси: Урганч шахар хокимлиги, ҳокимият.

Танлов шартлари:
1. Кўчмас мулк объектини 346 040 000 сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш бўйича харид тўлови миқдори.
2. Сотиб олиш тўловларининг 2 (икки) йилдан кўп бўлмаган муддати.
3. Ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш тури.
4. Янгидан яратиладиган иш ўринлари сони.

Танлов савдоси 2017 йил 22 август куни, соат 12.00 да, Урганч шахар Шерозий кўчаси 12-уйда ўтказилади.
Танлов савдоси белгиланган санада бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий очиқ танлов савдолари 2017 йилнинг
5-, 19-сентябрь, 3-, 17- ва 31-октябрь кунлари соат 12.00 да бўлиб ўтади.
Танлов савдоси бўлиб ўтган тақдирда танлов савдоси баённомаси имзолангандан кейин 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.
Танловда қатнашиш учун талабгорлар давлат кўчмас мулк объектининг бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан “Xorazm ko’chmas mulk savdo servis” МЧЖнинг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим:
АТИБ “Ипотека банк” Тинчлик филиали, Х/Р:20208000804935791001, МФО:00580, ИНН:302101924.
Танловда қатнашишга буюртманома қабул қилиш хабарнома эълон қилинган санада соат 9.00 дан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган танлов савдоси ўтказиладиган санадан уч соат олдин тамом бўлади.
Талабгор ёки унинг ваколатли вакили очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда танловда қатнашиш учун савдолар ташкилотчисига чопар ёки почта орқали, қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда, танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
нодавлат юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси;
танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги елимлаб ёпилган конвертларга солинган танлов таклифлари:
сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;
инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари;
талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва тегишли тармоққа илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланади.
Савдо ташкилотчисининг:
Номи - «XORAZM KO’CHMAS MULK SAVDO SERVIS» МЧЖ
Почта манзили – Хоразм вилояти Урганч шаҳри Шерозий кўчаси 12-уй.
Алоқа телефони: (0-362) 228-48-46, +99898-190-88-86, Факс: (0-362) 228-48-46.
Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.uy-joy.uz.
Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган хуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 ва Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг (0-362) 223-08-70 рақамли Ишонч телефонларига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!
Савдоларга мархамат қилинг!
Лицензия RR-0054

Регион:


Полезные ссылки